Бугун ташриф доирасида Спикер Н.Исмоилов Озарбайжон Республикаси Президенти Илхом Алиев билан учрашди. Таъкидланганидек, Озарбайжон тарихий, тил ва маданий яқинликлари билан боғлаган қардош Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор.
Учрашувда икки томонлама кўп қиррали муносабатларнинг ривожланиш динамикаси юқори баҳоланиб, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.
Самимий мулоқот чоғида Ўзбекистон – Озарбайжон ўртасидаги кўп томонлама алоқаларни изчил ривожлантириш, парламентлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда Спикер Н.Исмоилов Озарбайжон Президенти И.Aлиевга 28 май – Озарбайжон Мустақиллиги куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг табрик мактубини топширди.
Конструктив руҳда ўтган учрашувда икки томон манфаатларига хизмат қилувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди, деб хабар беради Олий мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.