Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди.

Жаҳон банки вице-президенти мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотларга, ижтимоий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда эришилган ютуқларга, шунингдек фуқаролар саломатлигини асраш йўлида пандемия оқибатларини юмшатишга, аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатларга юқори баҳо берди.

А.Бьерде хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни ва мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида уларнинг кенг иштирокини таъминлаш борасида Ўзбекистон эришган ютуқларга алоҳида урғу берди.

Жаҳон банки болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам беришга, меҳнат нормаларини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон саъй-ҳаракатларини олқишлади.

Шунингдек, томонлар парламентаризмни, ёшлар ва хотин-қизлар, энг аввало қишлоқ жойларда яшаётган ёшлар ва хотин-қизлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек инсон капиталини юксалтириш бўйича таклиф этилаётган истиқболли лойиҳаларни ҳам муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати