Таъкидланишича, Тошкент шаҳар судининг иш юритувига С. Р. П. (эркак, 1972 йилда Ҳиндистон Республикасида туғилган, «Quramax Medikal» МЧЖ директори), С. К. (эркак, 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, бир вақтда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ва унинг ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК директори лавозимларида ишлаган) ва бошқаларга (мазкур фирма ва ДУКга дахлдор жами 21 киши) оид жиноят иши келиб тушган бўлиб, уни кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади.
Айбланувчиларнинг 16 нафари эркак ва 5 нафари аёл бўлиб, уларнинг 7 тасига «қамоққа олиш», 12 тасига «муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат» ва 2 тасига «гаров» тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Улар Жиноят кодексининг 184, 28,186-3, 186-3, 25,205, 205, 207, 28,209, 209, 210, 211, 212, 228-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Тасдиқланган айблов хулосасига кўра содир этилган жиноятлар оқибатида 65 нафар ёш бола вафот этган.