Давлат сиёсатининг ушбу йўналишида олий таълим муассасалари институционал салоҳияти, бошқарув самарадорлиги ва ташқи академик ишонч масалалари устувор аҳамият касб этяпти.

Бунга Фарғона давлат университетидаги фаолиятим мобайнида ўзим гувоҳ бўляпман. Жумладан, 2021 йилдан буён университе­тимизда молиявий барқарорликни мустаҳ­камлаш, инфратузилмани босқичма-босқич ривожлантиришга қаратилган тизимли чо­ралар кўрилиши натижасида ўша йили 241 миллиард сўм бўлган университет бюджети 2025 йил якунига келиб, 537 миллиард сўм­га етди. Бу кўрсаткич олийгоҳ имкониятлари кенгайгани, таълим ва илмий муҳитни замон талаблари асосида янгилаш учун пухта замин ҳозирланганини англатади.

Шунингдек, инфратузилма ривожи таъ­лим йўналишлари ва илмий фаолият кўла­ми билан ҳамоҳанг кечди. Пировардида фа­культетлар сони 8 тадан 12 тага, кафедралар 40 тадан 51 тага, таълим йўналишлари 60 та­дан 82 тага, магистратура мутахассисликла­ри 34 тадан 41 тага етказилди. 7 та илмий ва 28 та ўқув лабораторияси ташкил этилиб, қў­шимча ўқув бинолари ҳамда талабалар турар жойлари барпо этилди.

Илмий муҳитни кучайтириш, профес­сор-ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчиларни рағбатлантиришга қаратилган аниқ меха­низмлар йўлга қўйилди. Натижада дис­сертация ёқлашлар сони 51 тадан 126 тага етиб, илмий салоҳият 26 фоиздан 62 фоизга кўтарилди.

Ҳозир университетда маҳаллий ва хал­қаро грантлар доирасида илмий тадқиқот ва инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу лойиҳалар таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлашга хизмат қил­моқда.

Таълим сифатини ошириш мақсадида етакчи ОТМларнинг 300 талик рўйхатидаги университетлар тажрибаси асосида 454 та ўқув дастури такомиллаштирилди. Электрон кутубхона базаси 95 фоизгача кенгайтирилди, ўқитиш жараёнида рақамли ечимлар жорий этилди.

“Яшил олийгоҳ” ташаббуси доирасида университет биноларига қуёш панеллари ўр­натилиб, барқарор ривожланиш тамойилла­ри амалиётга татбиқ этилди. Университетда умумий қиймати 2 миллиард 298 миллион сўмлик 19 та маҳаллий, 3 та халқаро ва 1 та стартап лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу кўр­саткичлар ёшлар ташаббуслари фаол қўллаб- қувватланаётгани, илмий-инновацион эко­тизим шаклланаётганидан далолат беради. Талабалар ютуқлари ҳам эътиборга молик. 207 талабамиз турли чемпионатларда ғолиб бўлди.

Институционал ислоҳотлар халқаро ба­ҳолаш тизимларида ҳам ўз аксини топмоқда. 2025 йилда Фарғона давлат университети QS институционал баҳолаш тизимида 4 юл­дузли сертификатга эга бўлди, QS Asia рей­тингида 901-950 оралиқда қайд этилди. Шу­нингдек, UI GreenMetric халқаро рейтингида дунё миқёсида 327-ўринни эгаллади.

Бундан ташқари, университетимиз 2025 йилда қатор йирик халқаро илмий форум­ларга мезбонлик қилиб, минтақада академик мулоқот ва ҳамкорлик географиясини кенгай­тиришга муносиб ҳисса қўшди.

Умуман олганда, Фарғона давлат универ­ситети тажрибаси олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар изчил, институционал барқарор ва халқаро ишонч асосида амалга оширил­ганда қисқа муддатда аниқ натижаларга эри­шиш мумкинлигини кўрсатади. Бундай ён­дашувлар миллий олий таълим тизимининг рақобатбардошлигини ошириш ва халқаро нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Aзиза БОЗОРБОЕВА,

Фарғона давлат университетининг

халқаро ҳамкорлик бўйича проректори

Ҳамкорлик материали