Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 5 майдаги буйруғи билан Ҳамзахўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Комплаенс назорат ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ҳамзахўжа Абдураҳмонов 1975 йил Фарғона вилоятида туғилган. 1997 йилда Фарғона давлат университетини, 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини ва 2013 йилда Испания давлатининг Сантьяго-де-Компостела университетини тамомлаган.
Иқтисодиёт фанлари номзоди.
Маълумот учун, Комплаенс назорат ва коррупцияга қарши курашиш бўлими Вазирлик фаолиятини коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этиш, коррупция хавф-хатарларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида профилактик тарзда хабар бериш учун масъулдир.