Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри И.Каримов МФЙ ҳудудида бунёд этилаётган 9 қаватли турар-жой биноси қурилишида қоидабузарликлар ва сифатсиз бажарилган ишлар аниқлангани маълум бўлди. Бу ҳақида Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги  ахборот хизмати хабар бермоқда. Унга кўра,

  • ушбу турар-жой биносини қуришда СҲНҚ 2.01.03-19 “Зилзилавий ҳудудларда қурилиш” меъёр талаблари бузилган ҳолда котлован тайёргарлиги тўғрисида геолог далолатномаси ва замин тупроқ қатлами зичлиги бўйича лаборатория хулосалари тўлиқ расмийлаштирилмаган;
  • объектнинг барча қаватларини кўтаришда СҲНҚ 2.01.03-19 “Зилзилавий худудларда қурилиш” меъёр талаблари бузилган ҳолда монолит-бетон контруксияларнинг мустаҳкамлиги бўйича лаборатория синовларининг хулосалари олинмаган;
  • объектда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаган.

Хавфсизлик ленталари тортилмай опалубка монтаж ишлари бажарилган. Шунингдек, опалубка монтаж ишларида лойиҳадан четга чиқиш ҳолатлари кузатилган;

  • объект қурилишининг лойиҳа ва қурилиш меъёрлари талабларига мувофиқ амалга оширилганлиги юзасидан ижро схемалар, ишлатилган қурилиш материалларининг сифатини тасдиқловчи паспорт ва сертификатлар, ёпиқ ишлар далолатномалари СҲНҚ 3.01.01-03 талабларида белгиланган ижро ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилмаган.

Бугунги кунда қурилиш монтаж ишлари вақтинча тўхтатилган.

Юқорида кўрсатиб ўтилган қоидабузарликларни лойиҳа ва қурилиш меъёрлари талаблари асосида бартараф этилиши юзасидан техник назоратчи ҳамда пудратчи масъулларига тегишли кўрсатмалар берилган.

Пудрат ташкилоти раҳбари Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддасига асосан жаримага тортилган.