Тадбирда БМТ ИЎДК 28-томонлар конференциясига (ОП 28) тайёргарликнинг асосий тенденциялари ва глобал жараёнлари билан танишиш, шунингдек, ОП 28 да Марказий Осиё давлатларининг ягона павильонини биргаликда тайёрлаш ва ташкил этиш бўйича мамлакатлар позициясини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама этиляпти.
Марказий Осиё минтақаси давлатлари минтақанинг иқлим ўзгаришига заифлигини ва минтақа давлатларининг иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва барқарор ривожланишни таъминлашда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятини қайд этди, деб хабар беради Экология, атроф–муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.
Таъкидлаш жоизки, Марказий Осиё давлатларининг Минтақавий баёноти тақдимоти минтақа муаммоларини тушунишга ёрдам беради. Шунингдек, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унинг оқибатларига мослашиш бўйича мулоқотни мустаҳкамлашда минтақа давлатларининг бирлигини жаҳон ҳамжамиятига намойиш этади. Қолаверса, Париж келишуви мақсадларига эришиш, минтақа мамлакатларига иқлим бўйича молия ва инвестицияларни жалб этади.