Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, бола зиплайннинг ўртасида (пўлат арқонли аттракцион) ўртасида бўлганида сими узилиб кетган ва у пастда жойлашган сунъий ҳовузга тушиб кетган. Мексиканинг ABC Noticias нашри маҳаллий ҳокимиятга таяниб, бола деярли 12 метр баландликдан тушиб кетгани ҳақида хабар берди.

Яхшиямки, яқин атрофдаги сайёҳ ҳовузга сакраб, 6 ёшли болани қутқариб қолди. Ижтимоий тармоқларда боланинг оила аъзолари аттракцион ва боғ операторини судга бергани ҳақида хабар беришди. Шунингдек, улар боғ раҳбариятини ходимларнинг бундай вазиятларга тайёр эмаслиги учун айблади.

Ҳодисадан сўнг давлат идораси кўнгилочар боғдаги бир нечта аттракционинг ишини тўхтатиб қўйди. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг айтишича, аттракцион одам томонидан бошқарилган. Мазкур ҳодиса юзасидан давлат миқёсида суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради tengrinews.kz.