Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов “Киночилар уйи” кинотеатрида “Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимотига бағишланган навбатдаги йиғилишни ўтказди.

Унда агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар вакиллар иштирок этишди. Йиғилишда тадбирга тайёргарлик кўриш, уни юқори савияда ўтказиш, тадбирнинг молиявий ва техник йўналишлари бўйича ўзаро ташкилий масалалар келишиб олинди. Тегишли масъулларнинг ҳисоботлари тингланди ва уларга топшириқлар берилди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 декабрь куни “Киночилар уйи” кинотеатрида Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ҳамда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан “Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимоти ўтказилади.

Айни пайтда маросимни кўтаринки кайфиятда ва юқори савияда ўтказиш учун жиддий тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати