У 22 октябрь куни халқ депутатлари Олтинкўл кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман фаолларига таништирилди.

Иқболжон Матрўзиев 1984 йилда Жалақудуқ туманида туғилган. 2008 йилда Андижон давлат университетини тамомлаган.  Иш фаолиятини 2003 йилда Жалақудуқ туманидаги 50-мактабгача таълим муассасасидан бошланган.

Турли йилларда Жалақудуқ тумани халқ таълими бўлими марказлашган ҳисобхона компьютер оператори, иқтисодчиси, Молия бўлими бюджет инспекцияси бошлиғи, молия бўлими мудири, вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимларида ишлаган. У шу кунга қадар Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи эди.

Эслатиб ўтамиз, Олтинкўл тумани ҳокими 54 ёшли Назиржон Ўринбоев 7 октябр куни пневмония касаллиги асоратлари ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этганди.