Омикронга чалинганлар орасида ковиддан кейинги синдром камдан-кам ҳолатларда учрайди. Бу ҳолат ҳолсизлик, хотиранинг пасайиши, бош оғриғи, бош айланиши, артериал босимнинг кўтарилиши ёки тушиши, овқат ҳазм қилиш жараёнининг бузилиши, баъзида таъм ва ҳид сезиш қобилиятининг пасайиши каби аломатлар орқали намоён бўлади”, дейди мутахассис.
Руженцованинг сўзларига кўра, коронавирусдан кейинги ҳолатнинг қандай бўлиши бемор иммунитети, саломатликнинг умумий ҳолати, ўз вақтида ва тўғри даволанишга боғлиқ дейилади iz.ru сайтида.