Юқоридаги ҳудудлардан 500 нафарга яқин фуқаро навбатма-навбат ўз мурожаат ва муддаоларини баён этишмоқда. Уларни Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев ва соҳаларнинг республика даражасидаги мутасадди ва раҳбарлари диққат билан тинглашмоқда.
Дарҳақиқат, бугун бошланган очиқ мулоқот аввалгилардан фарқ қилади. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Судьялар Олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб- қувватлаш, Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Халқ таълими вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Марказий банк, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Ўзсувтаъминот” АЖ, Автомобиль йўллари қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги каби қатор идораларнинг раҳбарлари ва мутасаддилари ҳудудлар аҳолиси ҳамда тадбиркорлар мурожаатларини эшитиш учун келган.
Айни вақтгача бўлган жараёнларда 200 дан ортиқ мурожаатлар рўйхатга олинди. Шундан моддий ёрдам, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, кредит масаласидаги 50 дан ортиқ масала жойида ижобий ҳал этилди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати