- ўқитувчи платформа дастурларидан бирини тугатган бўлиши керак;
- энг кўп ўқувчиси «One Million Uzbek Coders» курсларини 20 апрелгача якунлаган ўқитувчи бўлиши керак.
Топ-100 талик рўйхатига киритилган ҳар бир информатика фани ўқитувчиси 4 900 000 сўм миқдоридаги пул мукофотига эга бўлади!
Ғолиблар қай тарзда аниқланади?
Мактаб ўқувчилари рўйхатдан ўтиш давомида мактаб рақамини кўрсатишлари шарт. Ўқувчилари энг юқори кўрсаткичга эга бўлган информатика фани ўқитувчилари ҳақида ХТВ базаси ёрдамида маълумот тўпланади, деб хабар беради IT-Park матбуот хизмати.
Дастур Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда IT-Park ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда яратилган.