ДТСЖнинг ходимлари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тибиёт марказининг Сирдарё вилоят филиалида 2021 йилнинг декабрь ойида амалга оширилган даволаш ҳолатини ўрганмоқда.

Марказда 65 та ўрин-жой мавжуд бўлиб, декабрь ойида 354 нафар бемор даволанган. Уларнинг 267 нафари йўлланма билан келган, шунингдек бюджет ўринларда 16 нафар бемор пул тўлаб ётган. Жарроҳлик бўлимида 82 та жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Маълумотларга кўра, юртимизда рўйхатга олинган хавфли ўсма касалликлари орасида сут бези, ўпка, қон ва лимфоид тўқималар хавфли ўсмалари, бачадон бўйни раки билан касалланиш кўрсаткичлари анча юқори.

Онкология хизмати учун дори-дармон ва сарфлов воситалари сўнгги беш йилликда қарийб саккиз баробарга оширилиб, 2021 йилда бу кўрсаткич қарийб 62 миллиард сўмга етган.

Касаллик қанча барвақт аниқлаб, унга қарши вақтида даво чоралари кўрилса, бемор ҳаётини сақлаб қолиш имкониятлари шунча юқори бўлади.