Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Ж. ариза билан мурожаат қилди.
Маълум қилишича, телеграм мессенжерида набирасининг операциясига ёрдам сўраб «Муҳтож инсонларга ёрдам» гуруҳида банк картаси ва телефон рақамларини жойлаштирганлигини маълум қилган.
Шундан сўнг номаълум шахс фуқаро Н.Ж.га қўнғироқ қилиб катта миқдорда пул маблағларини ўтказиб беришни ваъда қилиб, унинг ишончига кириб телефон рақамига келган СМС-хабарномани қўлга киритиб, жами 6.300.000 сўм пулларини ўзлаштирганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс муқаддам ЖК 168-моддаси билан бир неча маротаба судланган Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида яшовчи 2004 й.т., А.Ж. эканлиги аниқланган.
А.Ж.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.