Олимларнинг таъкидлашича, ниқобдан фойдаланишнинг иложи бўлмаса, ингалятордан фойдаланиш мумкин. Иш натижалари Nature Materials журналида эълон қилинди.

Янги  SHIELD препарати – бу ингаляторда фойдалаишга мўлжалланган кукун. Кукуннинг ўзи сферик гидрогелдан (желатин ва акрил кислота) иборат бўлиб, у ўпкадаги табиий шилимшиқ модда билан боғланади ва патогенларнинг кириб келишига тўсқинлик қилувчи ҳимоя қатламини ҳосил қилади.

Ҳайвонлар моделида (сичқонлар ва маймунлар) инъекциядан сўнг дарҳол ўз таъсирини 24 соат давомида сақлаб қолди ва энг кўп самарадорлик дастлабки саккиз соат ичида кузатилди. Бундан ташқари, нафас олиш йўлларининг функциясига зарар этказмаган ҳолда ундан қайта-қайта фойдаланиш мумкин ва 48 соатдан кейин у танадан бутунлай чиқариб ташланади.

SHIELD сичқончда синаб кўрилди ва қўлланилганидан тўрт соат ўтгач SARS-CoV-2 вируси моделининг зарраларини 75 фоиз самарадорлик билан блоклади, 24 соатдан кейин кўрсаткич 18 фоизга тушди. Бу пневмония ва Ҳ1Н1 (А гриппи) вирусларида ҳам шундай натижа берди.

Ҳужайраларда ҳам ингалятор ижобий натижаларни кўрсатди: юқори консентрацияга дучор бўлган 95 ҳужайра соғлом ҳолатда қолди.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, уларнинг ишланмаси стандарт шахсий ҳимоя чоралари билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келинган вазиятларда, масалан, спорт, яқин ижтимоий мулоқот ёки овқатланиш пайтида одамлар учун “кўринмас ниқоб” вазифасини бажаради. Бундан ташқари, SHIELD технологияси асосида ҳавони ифлослантирувчи аллерген ёки заррачалар каби бошқа омиллардан ҳимоя қилувчи дори воситалари ишлаб чиқиш мумкин, деб хабар беради lenta.ru.