Медалларимиз 10 метрга тўппончадан отиш баҳсларида қўлга киритилди. Қувонарлиси, ўсмир ва ёш йигитлар ўртасидаги беллашувларда ҳамюртларимиз олтин ҳамда бронза медалларига сазовор бўлишди. Қайд этиш жоиз, ўқ отиш спортининг тўппончадан отиш баҳсларида спортчиларимиз илк бор Осиё чемпионлигини қўлга киритмоқда.
Ўқ отиш спорти, Осиё чемпионати.
10 метрдан тўппончадан отиш, ўсмирлар:
1. Илҳомбек Обиджонов (Ўзбекистон) – 233.8
2. Муҳаммад Прабова (Индонезия) – 233.0
3. Нуриддин Нуриддинов (Ўзбекистон) – 212.0
Ўқ отиш спорти, Осиё чемпионати.
10 метрдан тўппончадан отиш, ёшлар:
1. Умидбек Камолбеков (Ўзбекистон) – 231.4
2. Ярослав Махнёв (Қозоғистон) – 230.1
3. Муҳаммад Камолов (Ўзбекистон) – 208.7