1999 йилда Иштихон туманида туғилган, мазкур тумандаги мактабларнинг бирида ўқитувчилик қилиб келаётган фуқаро Н.А. ўз мансаб фаолиятидан фойдаланган ҳолда 2 нафар фуқароларни Самарқанд вилоятида очилиши режалаштирилган “Нукус Инновацион Институти” номли хусусий олийгоҳнинг 2-босқичидан ўқишга киритишни ваъда қилиб, улардан 500 АҚШ долларидан, жами 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини талаб қилган. Бу ҳақида Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда прокуратура ҳузуридаги Департаменти ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда, Н.А. икки нафар фуқародан фирибгарлик йўли билан 1 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.