Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар И.У. ва А.Н. ўзаро тил бириктириб, талаба А.Э.нинг Тожикистон Республикаси университетидаги ўқишини Гулистон давлат университетига кўчириб беришини айтиб, эвазига 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, шундан 4,9 млн сўмини қайтарганликлари процессуал тартибда расмийлаштирилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.