Мазкур мусобақада ўз иқтидори ва салоҳиятини синаш мақсадида келган 200 нафардан ортиқ “ақл гимнастикаси” ишқибозлари ўзаро куч синашди. Муросасиз ва кескин руҳда ўтган шахмат турнирида Элбек Эшимов, Дилмурод Абдужалолов, Ҳайитбек Ҳолматов фахрли 1-ўринни, Дурдона Абсаматова, Чарос Эгамбердиева, Нурғази Тазабеков 2-ўринни қўлга киритди. Зафарбек Муҳиддинов, Нурлан Жаинбоев ва Феруз Холмирзаев эса 3-ўринни эгаллади.

Мусобақа ғолиблари Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти  бошқармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оққўрғон туман Кенгашининг диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

ДХА Тошкент вилояти бошқармаси

матбуот хизмати