Талабгорлар 10 июлга қадар «Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига субсидия ажратиш» хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Бу турдаги субсидия қуйидаги мақсадларда ажратилади:

  • бино ва ўқув хоналарини замонавий ахборот коммуникация технологиялари, мебель, асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари ва бошқа анжомлар билан жиҳозлашга;
  • зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда воситалари билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил этишга жалб этиладиган педагог кадрлар меҳнатига ҳақ тўлашга.

Қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

2 йилга мўлжалланган бизнес режа;

  • маҳсулот етказиб бериш ёки ишларни, хизматларни бажариш тўғрисида тузилган хўжалик шартномалари;
  • педагог кадрлар билан тузилган меҳнат шартномалари;
  • педагог кадрларнинг хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи сертификатлари;
  • таълим жараёнида фойдаланилаётган бино ёки ўқув хоналарининг ижара шартномаси (кўчмас мулк ижараси асосида фаолият юритаётган нодавлат таълим ташкилотлари учун).

Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул.