Жорий йилнинг 5 июль куни пара таэквондо спорт тури бўйича терма жамоа аъзоларига Миллий антидопинг агентлиги мутахассислари томонидан "Антидопинг қоидабузарлик турлари" мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Семинар давомида Л.Умедова спортчи, мураббийларга спортда тақиқланган модда, унинг метаболити ёки маркерининг спортчидан олинган синамада мавжудлиги, спортчи томонидан таъқиқланган услубни қўллаш ва қўллашга уриниш, допинг-тест топширишдан бош тортиш, қаршилик кўрсатиш, ташриф буюрмаслик, спортчи томонидан ADAMS тизимида маълумот тақдим этиш тартибини бузиш, спортчи ҳамда унинг персонали томонидан допинг-назоратининг барча босқичида сохталаштириш ёки сохталаштиришга уриниш тўғрисида тушунчалар берилди.

Тадбир давомида спортчилар, мураббий ва спорт шифокорларига мавзу бўйича слайдлар ёрдамида қизиқарли маълумотлар берилди ҳамда иштирокчилар допинг назорат қоидалари, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) томонидан таъқиқланган моддалар тўғрисида ҳам маълумотларга эга бўлишди.