Хабарингиз бор, ушбу спорт мусобақаларининг финал босқичидан ўрин олган 12 спорт тури бўйича ўтказилиши керак бўлган 14 та мусобақанинг 6 таси якунига етди.

Бугун, 4 март куни финал босқичининг еттинчи  – гандбол бўйича қизлар ўртасидаги мусобақа Наманган шаҳрида старт олди.

Мусобақада ҳудудий босқичларда энг кучли эканликларини исботлай олган 4 та ҳудуд – Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон ва Навоий вилоятлари терма жамоалари иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача ўтказилган 6 та мусобақадан сўнг «Баркамол авлод» спорт мусобақаларининг республика финал босқичи якуний жадвалида Хоразм вилояти терма жамоаси 66 очко билан 1-ўринда бормоқда. 2-ўринда 65 очко тўплаган Самарқанд вилояти терма жамоаси жойлашган бўлса, 3-ўринни 63 очко билан Бухоро ва Фарғона вилояти терма жамоалари бўлишиб турибди.