Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев ва вазирлик масъуллари иштирок этди.

Учрашув давомида томонлар корейс тили ўқитувчилар малакасини ошириш, корейс тили иккинчи хорижий тил сифатида жорий қилиниши режалаштирилган мактаблар учун корейс тили ўқув дастурини ишлаб чиқиш ҳамда дарсликлар билан таъминлаш, ўқувчилар ва ўқитувчилар алмашинув дастури, касбий таълим йўналишида ўқувчиларнинг Кореяда алмашинув дастурларида иштирок этиши, мактаб бошқаруви бўйича кадрлар салоҳиятини ошириш, мактабдан ташқари таълим йўналишида турли лойиҳаларни амалга ошириш каби соҳаларда ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилишди. 

Учрашув доирасида Корея таълим маркази директори Панг Чу Ман, директор ўринбосари Жанг Ҳеонгки ва марказ вакили Жунг Жаевонга самарали ҳамкорлик учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ташаккурномаси топширилди.