Мазкур танловда иштирок этиш истагини билдирган талабгор тадбиркорлар билан вилояти ҳокимлиги мажлислар залида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотда умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасининг шакллари ҳамда белгиланган тартиб бўйича тикилиши, кийим-кечаклар савдосини ташкил қилиш мақсадида туман ва шаҳарларда аҳолига қулай бўлган жойларда мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг савдо шохобчаларини ташкил этиш ишлари юзасидан фикр алмашилди.
Эътиборлиси, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши кўзда тутилмоқда, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.