Жорий йилнинг 29 сентябрида Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-639-сонли Қонуни қабул қилинди.

Ушбу қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига янги модда, яъни 2611 –модда қўшилди ва унга кўра Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органларига ўрмон фонди ҳудудларида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллаш ваколатлари берилди.

“Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПФ–5409-сон “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2019 йил 17 июндаги ПФ–5742-сон “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2019 йил 23 августдаги ПҚ–4424-сон “Республикада ўрмонзорлардан фойдаланиш смарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2019 йил 20 майдаги 49-сон баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 29 сентябрдаги “Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎҚ-639-сон Қонуни қабул қилинди.

Мазкур Қонун лойиҳасининг қабул қилинишининг заруррияти қуйидагилар билан асосланади:

биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПФ–5409-сон “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5742-сон Фармони, 2019 йил 23 августдаги “Республикада ўрмонзорлардан фойдаланиш смарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4424-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2019 йил 20 майдаги 49-сон баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш;

иккинчидан, ўрмон фонди ер майдонларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, ўрмон фонди ер участкалари юридик ва жисмоний шахсларга инвестициявий шартнома ёки давлат – хусусий шериклик шартлари асосида – Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан ижарага бериш масалаларининг ҳуқуқий асоси яратилмаганлиги

учинчидан, фойдаланилмаётган ўрмон фонди ерларида янги ўрмонзорлар ва доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш мақсадида фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахсларга давлат – хусусий шериклик шартлари асосида узоқ муддатли ижарага беришда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ваколатларининг мавжуд эмаслиги;

тўртинчидан, юридик ва жисмоний шахсларга асалари уялари ва қутиларини ўрмон фонди участкаларига жойлаштиришда рухсат бериш тизимини соддалаштириш зарурати мавжудлиги;

бешинчидан, ўрмон фонди участкаларида рекреация зоналарини ташкил этиш, экотуризмни ривожлантириш масалаларида Ўзбекистон Республикасининг “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонунида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ваколатларини белгилаш заруратининг мавжудлиги;

олтинчидан, давлат ўрмон фонди ерларида ўрмонлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш талабларини бузишга доир ҳуқуқбузарликларни аниқлаш самарадорлиги ошириш заруратининг мавжудлиги;

еттинчидан, давлат ўрмон фонди ерларида ўрмонлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш талабларини бузишга доир ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда ўрмонларни муҳофаза қилишга қаратилган мустаҳкам механизм мавжуд эмаслиги;

саккизинчидан, маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилган мансабдор шахслар ҳамда улар томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг аниқ рўйхатини белгилаш заруратининг мавжудлиги.

Мазкур Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексига, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига, Ўзбекистон Республикаси “Ўрмон тўғрисида”ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятининг самарадорлиги таъминланади.

Яъни: фойдаланилмаётган ўрмон фонди ерларида янги ўрмонзорлар ва доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш мақсадида фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахсларга инвестициявий шартнома ёки давлат – хусусий шериклик шартлари асосида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан 49 йилдан ошмаган муддатга ижарага бериш масаласининг ҳуқуқий асоси яратилади;

ўрмон хўжалиги ерларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш натижасида маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этиш имконияти яратилади;

юридик ва жисмоний шахсларга асалари уялари ва қутиларини ўрмон фонди участкаларига жойлаштириш тизими соддалаштирилади;

ўрмон фонди участкаларида рекреация зоналари ташкил этиш тизими соддалаштирилиб, экотуризмни ривожлантириш имконияти оширилади;

давлат ўрмон фонди ерларида ўрмонлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш талабларини бузишга доир ҳуқуқбузарликларни аниқлаш самарадорлиги ортади ҳамда давлат ўрмон фонди ерларида ўрмонлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш талабларини бузишга доир ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда ўрмонларни муҳофаза қилишга қаратилган мустаҳкам механизм яратилади;

Шу билан бирга, маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилган мансабдор шахслар ҳамда улар томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг аниқ рўйхати белгиланади.

Ушбу қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига хам ўзгартириш киритилди, яъни:

«2611-модда. Давлат ўрмон хўжалиги органлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органларига ушбу Кодекс 77-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 78-моддасида, 79-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 80, 83-моддаларида,

84-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 90-моддасининг биринчи қисмида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг бош давлат инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларининг давлат инспекторлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваригача миқдорда;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг давлат инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларининг, давлат ўрмон хўжаликларининг, давлат ўрмон-ов хўжаликларининг, ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларининг, давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхоналарининг давлат инспекторлари ва миллий табиат боғларининг ходимлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга»;

2) 287-модда қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин:

«51) ушбу Кодекснинг 77-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 79-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 83, 84-моддаларида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 90-моддасининг биринчи қисмида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида) назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органларининг мансабдор шахслари томонидан»;

3) 289-модданинг учинчи қисми «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларининг» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органларининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 291-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги в1-банд билан тўлдирилсин:

«в1) ушбу Кодекснинг 78-моддасида, 79-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 84-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 90-моддасининг биринчи қисмида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органларининг мансабдор шахслари томонидан».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 24-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижарага берилган ер участкасини ёки унинг бир қисмини иккиламчи ижарага бериш тақиқланади, бундан ушбу Кодекснинг 242-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно»;

2) қуйидаги мазмундаги 241, 242 ва 243-моддалар билан тўлдирилсин:

77-модда (1 ва 2 қисмлари): Ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш.

78-модда: Кесиладиган ўрмон фондидан фойдаланиш бузиш.

79-модда (ўрмон фонди ерларига оид қисми): Дарахтлар, буталар, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳолларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш.

80-модда (ўрмон фонди ерларига оид қисми): Ўрмонларни тиклаш қоидаларини бузиш.

83-модда (ўрмон фонди ерларига оид қисми): Ўрмон учун фойдали фаунани йўқ қилиб юбориш.

84-модда (ўрмон фонди ерларига оид қисми): Ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш.

90-модда (1 қисми, ўрмон фонди ерларига оид қисми): Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш.

287-модда: Маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддатлари.

289-модда: Шахсни кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш.

291-модда: Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби.

Ўрмон хўжалиги ходимлари ўрмон фонди ерларида содир бўладиган қонунбузарликлар бўйича маъмурий чора кўриш хуқуқлари эга эмас эдилар ва бу ўрмонларни қўриқлаш ишларини ташкил этишда муаммоларни келтириб чиқарар эди.

Яқинда, Ўрмон тўғрисидаги ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритилгани, ўрмон қўриқчилигининг мансабдор шахсларига ўз ваколатлари доирасида маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб чиқиш ваколати берилди.

Айни вақтда қоғозбозликни камайтириш мақсадида рақамли Ўзбекистон дастури асосида тизимдаги ҳисоботлар ва ҳужжатларни электрон тарзга ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Расмийлаштирилган ҳар бир баённома, қарор қисмини ўрмон инспектори автоматик равишда электрон базага киритиб боради. Ўрмонларни қўриқлаш фаолиятини яхшиланишига ижобий таъсирини кўрсатади.

Сангин Мадаминов, 

Ўрмон қонунчилиги талаблари ижросини

назорат қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари