Тошкентнинг Юнусобод туманидаги ҳовлилардан бирида 55 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Captiva орқага ҳаракатланаётиб, 2 ёшли болани босиб кетди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида М.У. олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.