Ўрта ер денгизи тубида археологлар сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида Хорватиянинг жанубий қирғоғида денгиз лойи қатламлари остида қолиб кетган етти минг йиллик йўл қолдиқларини топишди.

Қайд этилишича, неолит ​​даврида сув остида қолиб кетган Столине манзилгоҳидан топилган ушбу ажойиб топилма бир вақтлар Хвар маданиятининг қадимий манзилгоҳини Корчула ороли билан боғлаган бўлиши мумкин.

Мазкур қадимий йўл минг йиллар давомида кучли тўлқинлардан ҳимояланган. Эни тахминан тўрт метр бўлган ўтиш жойи тош плиталардан қурилган.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, бир вақтлар Шарқий Адриатикада мавжуд бўлган неолит ​​давридаги Хвар маданияти вакиллари ҳозирда сув остида қолган Солине аҳоли пункти ва оролларни боғлаган қадимий ўтиш жойини қурган, деб хабар беради korrespondent.net.