Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Абдулла Муршед Рашед бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди. Ташриф дастури доирасида вилоят ҳокимлигида учрашув ўтказилди.
Учрашувда мамлакатимизда паралимпия ҳаракатига давлат миқёсида эътибор қаратилаётганлиги, унинг натижаси ўлароқ, спортчиларимиз йилдан-йилга юқори натижаларга эришиб келинаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Мажид Рашед бошчилигидаги делегация ташриф доирасида Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли, Имом ал-Мотуридий зиёратгоҳи, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Шоҳи Зинда мажмуаси ва Ҳазрати Хизр масжиди каби кўплаб қадамжоларни зиёрат қилишди.