Сўнгги кунда 8 нафар таэквондочимиз даянга чиқди.
68 кг вазн тоифасида Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов финалда яна бир ҳамюртимиз Диёр Тўхлибоев билан тўқнаш келди. Бу жанг ўтказилмади ва Рашитов олтин, Тўхлибоев кумуш медали соҳибига айланишди. Худди шу вазнда ўзбекистонлик Нажмиддин Қосимхожиев бронза медалига эга бўлди.
80 кг вазн тоифасида Шуҳрат Салаев ярим финалда эронлик таэквондочига ютқазди ва бронза медаль билан чекланди.
Бугун шунингдек Отабек Турғанбеков, Дониёр Маҳкамов, Сардор Тоиров ва Шоҳруҳ Ражабов ҳам мусобақада иштирок этишди.