Унда Тошкент ва Бекобод шаҳарларида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш бўйича амалга ошириш режалаштирилган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси муҳокама қилинди. Хусусан, лойиҳанинг истиқболлари ва ривожланиш тенденциялари кўриб чиқилди.

Шунингдек, яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида маиший ва қурилиш чиқиндилари билан ишлаш бўйича ишларнинг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳасини қабул қилиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди.

ДХШ агентлиги директори Ғолиб Холжигитов лойиҳанинг ҳозирги ҳолати, уни амалга ошириш босқичлари ва шартлари ҳақида айтиб ўтди. Йиғилиш давомида шунингдек, Ўзбекистон ҳукуматининг хорижий инвесторларни жалб қилиш орқали соҳани янада ривожлантириш борасидаги сай-ҳаракатлари тўғрисида маълумот берди.