Унга кўра, жорий йил 27 майда Ўзбекистон Республикаси делегацияси ва Осиё тараққиёт банки вакиллари ўртасида имзоланган битим асосида «Коронавирус пандемиясига қарши курашиш дастури» лойиҳаси доирасида республикамизга 15 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан 500,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини тақдим этиши белгиланди.
Маблағ нимага сарфланади?
Лойиҳа доирасида Осиё тараққиёт банки маблағлари Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасини тўлдириш ва республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилади.
Молия вазирлиги лойиҳани амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилинг, шунингдек ажратиладиган қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро органи этиб белгиланди. Молия вазирига эса ОТБ билан имзоланган қарз битимини имзолаш ваколати берилди.
Шунингдек, мазкур қарор билан:
Осиё тараққиёт банки томонидан «Коронавирус пандемиясига қарши курашиш дастури» лойиҳаси доирасида ажратиладиган қарз маблағларини қайтариш, фоиз ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали ҳам тасдиқланди.