Инновацион ривожланиш вазирлигининг Халқаро рейтинглар билан ишлаш бўлими бошлиғи Бунёд Рахматуллаев Таиланд Қироллигининг Бангкок шаҳрида Ахборот ва коммуникация технологиялари, илм-фан, технологиялар ва инновациялар қўмитасининг тўртинчи сессиясида иштирок этди.
Сессия БМТнинг Осиё ва Тинч океани минтақасидаги инклюзив ҳукуматлараро платформаси ҳисобланадиган Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ESCAP) томонидан ташкил этилди. Мазкур сессия доирасида 53 та комиссия аъзо давлати ва 9 та ассоциатив аъзоси ўртасида барқарор ривожланиш муаммоларини ҳал қилиш йўлида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Сессия якунида Осиё-Тинч океани ахборот супермагистрал ташаббусининг “Барча учун алоқа" ("Connectivity for all”) ишчи гуруҳи ҳамраислигига Ўзбекистон номзоди тавсия этилди.