Шу кунларда Мексиканинг Леон шаҳрида ўсмирлар ўртасида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мазкур нифузли турнирда қирққа яқин мамлакатдан 200 нафардан зиёд спортчи иштирок этмоқда. Қувонарлиси, улар сафида ўзбекистонлик оғир атлетикачилар ҳам бор.
Тажрибали мураббий Нурилло Тоғаев раҳбарлигидаги полвонларимиз мусобақалардаги иштирокини эртага бошлайди. Диёрбек Эрматов -73 килограммгача бўлган оғир атлетикачилар баҳсида қатнашади.
16 июнь куни Ногора Сувонова -76 килограммгача, 17 июнь куни Аброрбек Маруфбеков -96 килограммгача, 18 июнь куни эса Қудратбек Салимжонов -102 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида иштирок этади.
Оғир атлетикачиларимиз Мексикадан, албатта, медаллар билан қайтишига ишонамиз.