Шу йилнинг 12 октябрь куни тумандаги Обод маҳалласида яшовчи фуқаро туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига оти эҳтиётсизлик оқибатида ҳовлисидаги 4 метрли чуқурликка тушиб кетганини билдирган ва уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, бўлим қутқарувчилари зудлик билан кўрсатилган манзилга етиб борган ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ҳамда техника ёрдамида чуқурликдаги от талофатларсиз чиқариб олинган.