Унда Андижон, Фарғона, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан иқтидорли ёш чавандозлар ғолиблик учун курашди.

Мусобақа якунига кўра, ўсмирлар ўртасида бухоролик Умид Вафоев "Максимал" лақабли тулпорида ғолибликни қўлга киритган бўлса, ёшлар орасида "Кросс" лақабли отида иштирок этган қашқадарёлик Аброр Эсоновга тенг келадиган рақиб топилмади.

Шуни алоҳида қайд этиш жоиз, Эсонов ўз омадини "Мираги" лақабли тулпорида ҳам синаб кўрди ва бу чиқиши унга кумуш медални тақдим этди.

Қуйида от спортининг учкураш йўналиши бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

Ўсмирлар:

Умид Вафоев (Бухоро) – "Максимал" лақабли тулпорда,

Елизавета Карачан (Тошкент ш.) – "Артур-2" лақабли тулпорда,

Максим Дворянский (Тошкент ш.) – "Аллагир" лақабли тулпорда.

Ёшлар:

Аброр Эсонов (Қашқадарё) – "Кросс" лақабли тулпорда,

Аброр Эсонов (Қашқадарё) – "Мираги" лақабли тулпорда,

Элдор Эркинов (Фарғона) – "Фаришта" лақабли тулпорда.