Бунда, аввало, асосий эътибор ўтган йилги иситиш мавсумида газ босимида муаммо бўлган ҳудудлар маҳаллалар кесимида таҳлил қилинди.  

Маълуомтларга кўра, вилоят бўйича 2397,39 километр  газ қувури мавжуд бўлиб, жорий йилда ушбу тармоқларнинг 250 километрлик қисмини тартибга келтирилмоқда.  Айни вақтгача газ қувури 141,3 километрида шундай ишлар амалга оширилди.

Бундан ташқари, вилоят бўйича 1052 та газ тақсимлаш қурилмаси демонтаж қилинган бўлса, йил якунига қадар яна 124 таси демонтаж қилинади. Жорий йилги куз-қиш масумига тайёргарлик ишлари жараёнида Бандихон, Денов, Қумқўрғон, Сариосиё, Термиз шаҳар, Термиз тумани, ва Шўрчи туманларида 12 дона қурилма капитал таъмирланади. Шу билан бирга, 70,26 километр газ тармоқларини босим остида зичликка синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш, 70,26 километр ер ости газ қувурларини прибор усули билан текшириш кўзда тутиляпти.

Ҳудудларда газ босимини янада яхшилаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, қолаверса ортиқча йўқотишларнинг олдини олиш учун ёқилғи сарфи масофадан туриб назорат қилинаётган ҳудудларда газ таъминоти икки босқичлига ўтказилмоқда. Мавжуд газ тақсимлаш қурилмаларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича эса барча зарур чоралар кўрилган.