“GSP+” имтиёзларидан фойдаланган ҳолда Европанинг Буюк Британия, Франция, Германия, Руминия, Словения, Чехия, Австрия ва Венгрия давлатларига, шу билан бирга Ироқ, Ливан, Марказий ва Ғарбий Африканинг Гана, Камерун Республикаларига тарихда биринчи марта электротехника маҳсулотлари экспорт қилинган.
4 та халқаро кўргазмада миллий маҳсулотлар учун алоҳида майдон ажратилди. Кўргазмалар давомида корхоналар қарийб 50 миллион долларлик шартномаларни имзолашга эришди.
Энг кўп маҳсулотлар экспорти Туркия, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон каби давлатлар ҳиссасига тўғри келади.
Илк маротаба 14 та янги корхона ўз маҳсулотларини экспортга чиқарди.