Мақсад ташқи меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни реинтеграция қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш.

Тадбирда хорижда ишлаб, юқори малака орттириб қайтган меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш, улар билан манзилли ишлайдиган, молиявий кўмаклашадиган тизим яратиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига бугунги кунда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, давлатимиз томонидан меҳнат мигрантлари учун яратилаётган шароитлар, имконият ва имтиёзлар тўғрисида маълумот берилди.