2021 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси аэропортларида қўниш билан парвозларни амалга оширувчи, Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари – авиакомпаниялари учун Ҳаводаги Ҳаракатга Хизмат кўрсатиш (ҲҲХ) хабарномаларини ва флайт-планларни  ишланиши учун тарифлар ва  аэродром районидаги аэронавигацион хизматлари учун тарифлар, эркин - конвертация қилинадиган валютада нашр этилади ва қуйидаги миқдорларда белгиланади:

• Аэродром районида йўналиш (яқинлашуви) бўйича аэронавигацион хизматлари 50 АҚШ доллари (ҚҚС ҳисобга олинмасдан);

• Ҳаво кемасини  учиш /қўнишини  таъминлаш вақтида аэронавигацион хизматлари - ҳаво кемасининг максимал кўтарилиш вазнининг ҳар бир тоннаси учун  5 АҚШ доллари (ҚҚС ҳисобга олинмасдан); 

• Флайт-планларни  ишланиши - 16 АҚШ доллари (ҚҚС ҳисобга олинмасдан)

• Ҳаводаги Ҳаракатга Хизмат кўрсатиш (ҲҲХ) хабарномаларини ишланиши  - 16 АҚШ доллари (ҚҚС ҳисобга олинмасдан)