2021 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси аэропортларида қўниш билан парвозларни амалга оширувчи, Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари – авиакомпаниялари учун Ҳаводаги Ҳаракатга Хизмат кўрсатиш (ҲҲХ) хабарномаларини ва флайт-планларни ишланиши учун тарифлар ва аэродром районидаги аэронавигацион хизматлари учун тарифлар, эркин - конвертация қилинадиган валютада нашр этилади ва қуйидаги миқдорларда белгиланади:
• Аэродром районида йўналиш (яқинлашуви) бўйича аэронавигацион хизматлари 50 АҚШ доллари (ҚҚС ҳисобга олинмасдан);
• Ҳаво кемасини учиш /қўнишини таъминлаш вақтида аэронавигацион хизматлари - ҳаво кемасининг максимал кўтарилиш вазнининг ҳар бир тоннаси учун 5 АҚШ доллари (ҚҚС ҳисобга олинмасдан);
• Флайт-планларни ишланиши - 16 АҚШ доллари (ҚҚС ҳисобга олинмасдан)
• Ҳаводаги Ҳаракатга Хизмат кўрсатиш (ҲҲХ) хабарномаларини ишланиши - 16 АҚШ доллари (ҚҚС ҳисобга олинмасдан)