Учрашувда темир йўл ташувлари соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати муҳокама этилиб, икки мамлакат темир йўл маъмуриятлари томонидан ушбу йўналишда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга юқори баҳо берилди.

Шунингдек, томонлар «Осиё-Тинч океани минтақаси – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Туркия – Европа» халқаро мультимодал йўналишини янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашди , деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.