Асарда Озарбайжонда аккредитациядан ўтган дипломатия ваколатхоналари раҳбарлари, депутатлар, ОМФА вице-президенти, шунингдек, Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон навоийшунос, адабиётшунос ва тилшунос олимларининг Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақидаги илмий, оммабоп фикрлари ҳамда мақолалари ўз ифодасини топган.
Китоб Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институтининг Озарбайжон–Туркманистон–Ўзбекистон адабий алоқалар бўлими мудири, филология фанлари доктори, профессор Алмаз Улви Биннатова томонидан нашрга тайёрланди.
Кеча буюк мутафаккир Алишер Навоийга бағишланган ушбу китоб, муаллиф Алмаз Улви Биннатова томонидан элчихонага тақдим этилди.
Муаллиф билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида яқин кунларда «Низомий Ганжавий ва Алишер Навоий: анъана ва новаторлик» номли китобининг махсус тақдимотини ўтказиш масалалари ва келгусидаги ижодий ҳамкорлик истиқболлари хусусида ўзаро фикр алмашилди.
Суҳбат якунида ОМФА Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институтининг Озарбайжон–Туркманистон–Ўзбекистон адабий алоқалар бўлими билан ҳамкорликда Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан ташкил этиладиган тадбирларни ҳамкорликда ўтказишга келишиб олинди.