Яқинда филология фанлари бўйича фалсафа доктори Шаҳноза Aшурованинг “Инглиззабон ғарб адабиёти ва ўзбек адабиётида анималистика жанри хусусиятлари” номли монографияси Aнглия ва Молдовияда чоп этилди. Мазкур монография таниқли адиб ва рассом Эрнест Сетон-Томпсон ҳамда ўзбек ёзувчиси Нормурод Норқобилов асарлари асосида яратилган.
Aдабиётдаги рамзий-мажозий анималистик тасвир ва унинг шаклий хилларини таҳлил этиш ҳамда уларнинг бадиий асарлардаги образлар ва тимсоллар тизимини яратишдаги аҳамиятини аниқлаш муҳим соҳа ҳисобланади. Мазкур монографиянинг мақсади инглиззабон ғарб адабиёти ва ўзбек адабиётидаги анималистика жанри моҳиятини очиб беришдан иборат.
Aнималистик адабиётда қўлланган рамз ва тимсолларнинг бадиий моҳиятини илғор адабий усулларни татбиқ этган ҳолда очиб бериш, шунингдек, унинг ўзига хос хусусиятлари ва мажозий тасвирларнинг адабий қимматини тадқиқ этиш ушбу монографиянинг миллий адабиётшунослик олдида турган асосий вазифаси саналади.
Шу билан бирга, танланган мавзу орқали инсонлар табиатни асраш, инсон ва жониворларнинг тинч-тотув яшаши билан бир қаторда, табиат бузилишига, ҳайвонот олами, айниқса, камёб жониворларнинг йўқолиб кетишига чек қўйиш ғояси илгари сурилган.
Монография чет эллик талабалар, магистрантлар, тадқиқотчи филологлар ҳамда мазкур соҳага қизиққан мутахассислар учун мўлжалланган.
Китобнинг чоп этилиши, ўз навбатида, ўзбек тилининг жаҳон бўйлаб яна-да кенг тарқалишига қўшилган муҳим ҳиссадир. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Нормурод Норқобиловни ушбу муваффақият билан қутлаймиз. Ижодий ишларига бардавомлик тилаймиз.