Унда 7 ёшдан 17 ёшгача бўлганлар ўртасида 22 вазн тоифасида 240 нафардан ортиқ умидли спортчи ёшлар иштирок этишди.
Шунингдек, мусобақага “Кексалар ҳафталиги” доирасида бир қатор фахрий спортчилар ҳам таклиф қилинди. Уларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган шаҳар бўлинмасининг эсдалик совғалари улашилди, ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.
Беллашувнинг белбоғли кураш турида Алихон Маллабаев, Аҳмаджон Маллабоевнинг чиқишлари кўпчиликда яхши таассурот қолдирди.
Наманган шаҳар, Давлатобод ва Тўрақўрғон туманлари болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари фахрли ўринларни эгаллашди. Якунда ғолибларга Ўзбек жанг санъати вилоят федерацияси ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмасининг 1-, 2-, 3-даражали диплом, медаллари ва эсдалик совғалари топширилди.
Ибодулла ЖАББОРОВ,
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган шаҳар бўлинмаси бошлиғи