Жамғарма иқтисодиётнинг устувор секторларидаги ўзини ўзи қоплайдиган лойиҳаларни заёмлар тақдим этиш йўли билан молиялаштиришни амалга оширади. Бунда энг аввало экотехнологияларнинг ривожланишини қўллаб-қувватловчи лойиҳалар қўллаб-қувватланади.
«Яшил иқтисодиёт»нинг ривожланишида устувор йўналишлар сифатида экологияни асраш, замонавий тозалаш тизимларини жорий этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш каби бандлар жой олган. Жорий йилнинг ноябрь ойида ташкил этилган Ўзбек-қирғиз тараққиёт жамғармаси айнан даромад келтирадиган ва экотехнологияларга таянадиган соҳани молиялаштиради.
Шуни таъкидлаймизки, жамғарманинг шаклланишига икки давлат раҳбарлари Садыр Жапаров ва Шавкат Мирзиёевларнинг бу йил март ойидаги ўзбек-қирғиз ҳамкорлигига оид ўнлаб ҳужжатлар имзоланган икки томонлама келишуви туфайли имкон пайдо бўлди, деб хабар беради Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ижроия қўмитаси матбуот хизмати.