Онлайн ва оффлайн форматда ташкил этилган тадбирда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг 9 нафар ҳамда юртимиздаги бошқа тиббиёт ва таълим муассасаларининг 6 нафар мутахассиси ҳам қатнашди. 

Травматология ва ортопедия соҳасига доир долзарб масалалар муҳокама қилинган анжуман доирасидаги 15 та секция йиғилишларида марказ мутахассислари 20 та маъруза билан чиқиш қилди. 

Хусусан, тизза ва сон-чаноқ бўғими патологиялари, умуртқа ва елка бўғимлари касалликларини замонавий усулларда муолажа қилиш, болаларда туғма аномалияларни ташхислаш ҳамда даволаш билан боғлиқ  мамлакатимиз тажрибаси қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази вакиллари 9 та йўналиш бўйича маҳорат дарсларида қатнашиб, энг илғор тиббий техника ҳамда операция усуллари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди.