Очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ташкил қилинган танловда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг иқтидорли талабалари Шердор Маликов, Шахбоз Душабоев, Беҳзод Комилжонов, Наргиза Жалгасбаева, Шарифжон Шаропов “Ўзбекгидроэнерго” АЖ нинг номдор стипендияси совриндорлари деб топилди.

ТИҚХММИ мажлислар залида ўтказилган навбатдаги танловда ғолибликни қўлга киритган ана шу иқтидорли талабаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан стипендиат талабалар “Ўзбекгидроэнерго” АЖ раҳбарияти номига самимий миннатдорчилик билдириб, келгусида мазкур билдирилган юксак ишончни оқлашга, соҳа учун билим салоҳияти юқори мутахассис-кадрлар бўлиб етишиш ҳамда муносиб кадрлар сифатида хизмат қилишга ваъда берди.