Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

  • “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммоларни ҳисобга олган ҳолда самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш;
  • “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мақсадларига эришилишини мониторинг қилиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.

Рақамли платформада “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мақсадларининг самарадорлик кўрсаткичларига эришилиши ҳолати қуйидаги тоифаларга ажратилади:

  • “яшил” – белгиланган самарадорлик кўрсаткичига ўз вақтида ва тўлиқ эришилган;
  • “сариқ” – белгиланган самарадорлик кўрсаткичига эришишда кечикишлар мавжуд, бироқ уларни бартараф этиш имкони бор;
  • “қизил” – самарадорлик кўрсаткичига эришишда жиддий кечикишлар мавжуд ёки уларга умуман эришилмаган.

Бунда:

  • “яшил” тоифага киритилган самарадорлик кўрсаткичларига масъул идоралар рағбатлантирилади;
  • “сариқ” тоифага киритилган самарадорлик кўрсаткичларига эришишда мавжуд кечикишлар сабаблари таҳлил қилинади ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли идорага зарур чораларни кўриш бўйича кўрсатмалар берилади;
  • “қизил” тоифага киритилган самарадорлик кўрсаткичларига масъул идоралар фаолияти Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида танқидий кўриб чиқилади.