«Ўзбекистонда мультииндикатор кластер кузатувларини амалга ошириш учун ўз методларини таклиф қилди. 

Афсуски, ўтган йили ўтказилиши лозим бўлган кузатувлар пандемия туфайли бу йилга қадар чўзилди. 

Ўзбекистон — кўп аҳолига эга катта мамлакат. Сизларда болалар сони ҳам жуда кўп. Шу боис бизнинг ишимиз 4 ойга чўзилади. Таққослаш учун, бу ишларни Қозоғистонда ҳудуди катта бўлса ҳам уч ойда якунлаган эдик, бизда аҳоли ва болалар сони камроқ. 

Пандемия шароитида биз ҳам аҳолини, ҳам улар билан ишлаётган мутахассислар саломатлигини ҳам асрашимиз лозим. Ўзбекистон — дунёда мультииндикатор кластер кузатувларини юзма-юз ўтказаётган ягона мамлакат, дея оламан. Ҳозир жуда кўп мамлакатлар кузатувларни телефон орқали ўтказишмоқда».